Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота ва ўғил ўртасидаги зиддият

10:19 / 14.05.2022 | Muhammad Ali | 1241

Ассалому алайкум! Бизнинг қариндошлар ичида номаҳрамлар ўпиб, қучоқлаб кўришиш одатга айланган. Динимни ўрганаётиб, бу ишлар жоиз эмаслигини билган ҳолда, бундай қилишни тўхтатдим (оиламнинг ҳам хабари бор эди). Яқинда дадамнинг аммаси мен билан "юқоридагидек" кўришмоқчи бўлган пайт бироз ўзимни олиб қочдим. Шу ишим сабаб жуда катта жанжалга сабаб бўлдим. Дадам мени ва динимни шундай сўзлар билан сўкдики, ҳаттоки, кофир бўлиб қолмадимикин деган гумондаман. Сўнгра, менга "Ёки қариндошларинг билан қилаётган бу ишингни тўхтатасан ёки сендан кечаман" деганларида, фақатгина номаҳрамлари билан "юқоридагидек" кўришмайман холос десам, сендан кечдим деган жавобни олдим. Шу ҳолатда мен оқ бўлган ҳисобланаманми ва мен тўғри иш қилдимми? Илтимос ёрдам беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қўполлик ва одобсизлик ила муомала қилманг, динингизни чиройли қилиб кўрсатинг.  Ҳаромга буюрса, ота-онага итоат қилинмайди. Агар оққ қилса, ўтмайди. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. 
Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ). 
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat