Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Мени саволим шундан иборатки, уйдакиларим намоз ўқишмайди, менга ҳам ҳали ёшдан бомдодни ўқисанг булди деб туриб олишган. Онам ҳам дадам ҳам ҳижобга умуман қарши. Агар ҳожобга кирсам мени оқ қилармишла. Ота онам ажрашганла. Дадангни олдига чиқиб кет, сандай қизим йўқ деб 3 кундан бери мен билан гаплашмай юрибдилар. Айтганимни қилмаяпсан деб утсалар ҳам қайтсалар ҳам сўкиб ўтадилар. Сенка қизим йўқ деб. Умуман қаршилар, уйдан кет деб ўтирибдилар. Нима қилай? Қийналиб кетдим.
– Ва алайкум ассалом! Сиз намозингизда бардавом бўлаверинг. Онангизга ҳидоят сўрашда ҳам бардавом бўлинг. Валлоҳу аълам!