Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмасдан харом ейиш

23:30 / 23 май | Бахтиер | 377

Ассалому алайкум! Ёшим 35 га кирган бўлса ҳам жуда кеч Аллоҳни таниб ибодадга кирганман. Ўзим жуда афсусланаман. Биласиз биз ўсган вақтларда дин унчали кенг тарқамаган эди Ўзбекистонда. Шу айни Аллоҳни танийдигон ёшда ота-оналаримиз на кариндош ва на танишлар бизга бу харом бу халол деб ўргатмаган. Дадам диндан анча йироқдаги инсон, шунга устимдан кулибми ёки жахл биланми олдинлари роса чўчқа гўштини егансанку, калбасалар об келардим хаммасида чўчқа бўларди, касал бўлганинда ит гўштини хам егизганман егансанку дедилар. Битта менмас онам ва укаларим хам шундей яшашган. Бизга хуник қиб айтганда ўзимиз билмаган холда харом егизишган. Энди бир гап эшитиб қолдим, умрида бир марта бўсаям чўчқа ёки харом нарса еган одам жаннатий бўлса хам аввал дўзахга тушиб, ўша еган харом нарсаси эритилиб кийн жаннатга тушади, чунки жаннатга харом нарса кирмиди дейилган. Шу нарса ўзи ақли билан тушунмей еб қўйган одамга хам айтилганми? Ахир агар бизга ёшлигимиздан харом ема бўмасам ўтда ёнасан дийишганда емас эдик ўша харом нарсаларни. Ёки спиртли ичимликларни, кимдур бизга шуни қима деб Аллоҳни танитганда балким қимас эдик. Мен лекин биринчи бўлиб шу биродар дўстим Аллоҳни танитиши билан хамма харом ишларни ташладим мана 5 йил бўлди Алхамдулиллах. Шуни ота онамиз ёшлигимиздан ўргатганда балким қимас эдик демоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Билмай ҳаромни еб қўйган бўлса бу ваъид остига тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat