Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, танишим боғчада ишлайди. Бир бир орада болларга яхши қараганим учун ота-оналар байрамларда ёки 20-50000 гача сўм бериб яхши қараганиз учун ёки яхши каранг деб кетади. Шу олган пул (тушуми) халолми ёки ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нима деб беришига боғлиқ. Ҳадя деб берса олиши жоиз. Валлоҳу аълам!