Ассалому алайкум! 2 кун аввал онамлар ўқишим ва ундан кейинги хаётим хакида гапириб қолдилар. Улар менга хозир билим эгаллаб институтга киришни кейин оила куриш хакида уйласам булишини айтдилар. Буни олдиндан билар эдим. Лекин дилимни хира килган, онамнинг менга ёкмаган гаплари шу булдики келажакда уйланаман деб танлийдиган кизим хижобсиз булиши керак экан. Нимагалигини булмайман лекин онамда динга нисбатан мухаббат йук. Намоз укийдилар, руза тутадилар. Лекин динга мухаббат, уни чукуррок урганишга булган иштиёк йук. Бир неча марта диний китоблар совга килдим барибир фойда бермади, укимадилар хам. Мени ниятим бор эди. Исломий, намозхонлар оиласида тугилиш насиб килмаган булсада узим келажакда курадиган оилам исломий оила булишини орзу киламан. Лекин ойим хижобни ёмон курадилар. Хижобни оркасида иш килиш деган гапни тутиб олганлар. Бу гаплари албатта менга ёкмади лекин жим туравердим. Уйланадиган одам барибир менманку, узимга ёкмаган кизга уйланмийман десам хеч ким мажбурлаб уйлантиролмайди. 1. Ойим кейинчалик уйланадиган даврим келганда хам шундай десалар нима килай? Илтимос тўғри йулни курсатинг. 2. Бу кетиш буладиган булса ойимлар агар мен хохлаган кизга уйланмасанг ок киламан дейишга хам боришлари мумкин. Лекин мен хижобсиз кизга уйланолмайман. Агар хижобсиз кизга уйланиб хам кейинчалик хижобга киритаман десам хам кунмасалар керак. Шу вазиятда ок килишлари кабул буладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Илтимос домла ойимлар учун, мен учун дуода булинглар. Канийди Аллоҳнинг узи ойимга хидоят берсаю узлари хам солихалардан булиб хижоб урасалар
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда сизни оқ қилиши ўтмайди. Динимиз фарз қилган ибодатларда маҳкам туринг. Лекин уларга ҳаргиз ёмон назар билан қараманг. Ўз хулқингиз билан уларга диннинг ҳақлигини кўрсатиб беринг. Валлоҳу аълам!