Ассалому алайкум! Марузада эшитдим имом Муслим ривоят қилган хадисда Аллоҳ таоло мўминларга рахм қилиб жаханнамда ўлик холда жазолар экан. Шу хадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍرَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَمَّا أَهْلُ النَّارِ الَّذِينَ هُمْ أَهْلُهَا، فَإِنَّهُمْ لَا يَمُوتُونَ فِيهَا وَلَا يَحْيَوْنَ، وَلَكِنْ نَاسٌ أَصَابَتْهُمُ النَّارُ بِذُنُوبِهِمْ - أَوْ قَالَ: بِخَطَايَاهُمْ - فَأَمَاتَهُمْ إِمَاتَةً، حَتَّى إِذَا كَانُوا فَحْمًا، أُذِنَ بِالشَّفَاعَةِ، فَجِيءَ بِهِمْ ضَبَائِرَ ضَبَائِرَ، فَبُثُّوا عَلَى أَنْهَارِ الْجَنَّةِ، ثُمَّ قِيلَ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ أَفِيضُوا عَلَيْهِمْ، فَيَنْبُتُونَ نَبَاتَ الْحِبَّةِ تَكُونُ فِي حَمِيلِ السَّيْلِ»، فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ: كَأَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَدْ كَانَ بِالْبَادِيَةِ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дўзах аҳли бўлган дўзахийларга келсак, улар у ерда ўлмайди ҳам, тирилмайди ҳам. Лекин гуноҳлари [ёки хатолари] эвазига дўзах тутган одамлар бўладики, у уларни бир марта ўлдиради. Ниҳоят, улар кўмир бўлиб қолишганда шафоатга изн берилади. Улар гала гала қилиб олиб келинади да, жаннат дарёларига сочиб юборилади. Кейин: «Эй жаннат аҳли, уларнинг устидан сув қуйинглар», дейилади. Улар сел оқизиғидаги уруғ униб чиққандек униб чиқишади».
Қавмдаги бир киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди саҳроларда юрганга ўхшайдилар-а?» деди». Валлоҳу аълам!