Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ота-онам ҳаёт ва шу ҳаётлик чоғларида менга яшаб турган уйимизни ҳадия қилип қонунан номимга ўтказиб беришти (чунки кўп ишлар мени бўйнимда). Менинг ака ва укам бор (вояга еткан) уларга яна бир каттароқ уйимизни бўлип беришмоқчи. Менинг номимга қонунан ўтказиб беришкан уй шарий жихаттан ҳам меникими? Эртага мерос пайти ҳақ ҳуқуқлар чалкашиб кетмаслиги учун сўраяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳужжатда мулк бир кишининг номида, шаръан эса бошқага тегишли бўлиши ҳам мумкин. Ота-онангиз уйни ташқарисида “сенга ўша уйни ҳадя қилдик”, дейишсин ва бунга икки кишини гувоҳ қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!