Шайх ҳазратлари!
Саволимдан куйидагича, узбекларда болаларга бирон нима ургатилаётганда факат унг кул ишлатишни талаб қилинади. Бу тўғри-ми? Овкатланишда унг кулни ишлатиш лозим бўлса керак! Лекин агарда, бола ёзишда, чизишда ва бошқа ишларда узига кулай кулда қилгани яхши эмас-ми? Унг кулни ҳам чап кулни хам, Аллоҳ бизга берган экан, бисмилохни этиб бу кулларни ишлатилса, етарли булмайди-ми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳар бир ҳалол ва яхшилик нарсада ўнг қўл, ифлосни тозалашда чап қўл ишлатилади.