Ассалому алайкум! Бир яқин қариндошим ўғил фарзанд кўрди. Келинни ота-оналари чақалоққа “Мубашшир” деб исм танлашди. Куёвнинг ота-оналари “Муборис” деб исм танлашди. Азон айтувчи қори ака иккала исм билан болани қулоғига азон айтибди. Шу мумкинми?
Ва алайкум ассалом! “Мубашшир” исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири бўлиб, “хурсандчилик хабарини берувчи” маъносидадир. “Муборис” ҳеч қандай маънони англатмайди. Валлоҳу аълам.