Ассалому алайкум! Мен 12 кунлик хизмат сафарида эдим ва намозларимни қаср қилиб, ўқиб келётган эдим. Хизмат сафаримни ўн куни ўтганда, хизмат сафарим муддати муддати узайди яъни 30 кун муддатга шуни билганимдан кейин намозларимни каср қилиб эмас, тўлиқ ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! 15 кеча-кундуздан кўп туришга ниятингиз ўзгариши билан намозларни тўлиқ ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!