Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

2-турмуш

16:29 / 15.06.2022 | MXolmatova F206 | 1073

Ассалому алайкум! Мени 1та қиз фарзандим бор ота-онам уйида яшийман. Ажрашганман, хозирда совчилар келябди оғиз солиб. Мен 1марта тилим куйгани учунми жуда қўрқябман. Шу сабаб мен фарзандим тарбиясига ўзимни банд қилиб турмуш қурмасдан ўтсам бўладими? Динимизда бу холатга қандай жавоб бор? Қизим учун турмуш қуруш хохламаябман, ўгай дада билан ўсмасин деб кўнглим бўлмаябди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга муносиб одам келса никоҳланинг. 

عَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوايَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَإِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُوَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда (фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.
У зот «Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан бир одамнинг қизи келинликка сўраб келинса-ю, берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқдирилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, «Агар у одам камбағал ёки рағбат қилинмайдиган бошқа сифатларга эга бўлса ҳам-а?» деган маънодаги саволни берганларида у зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Биз, мўмин-мусулмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта, тўғри йўл тутган бўламиз. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat