Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намознинг суннатларини ўқимайдиганлар

00:00 / 05.02.2007 | eski savollar | 8054

УзтозАввалам бор узр сориман бу соволимдан лекин илм юзасидан билиб қоймоқчиман УстозШундай одамларни кордим ва орқасидан номоз оқидим ва аниқ биламан ки 5 маҳал номозларининг суннат номозини оқимайди. Шу одамнинг шарий хукми қанақа болади.Раҳмат


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: 
«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». 
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий: 

«Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».
Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисида фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тарийқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир. Фарз намозларга тобеъ суннат намозларининг қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам, Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин, машқ-тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам, шариатда бу намозларни «мукаммилот» - тўлдирувчи намозлар деб аталади.

Топ рейтинг www.uz Openstat