Ассаламу алайкум хурматли шайх хазратлари.Биз мухтасар китобини окиб билдикки намозни махфий окишнинг энг кам даражаси озига эшитарли окимокдур.Лейкин инсонни лаби кимирламаса хам эшитиш мумкинму еки бу хис килишму?Олдиндан жавобингиз учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Китоб ўқиганингиз жуда ҳам яхши. «Намоз махфий ўқиш»мас намозда қироатни махфий қилиш деганингизда яна ҳам яхши бўларди.
Сиз айтган маъно мен «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳда қуйидагича ифода этилган: «Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Ушбу тўғридир».
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади».
Бу ерда лаби қимирлаш ёки ҳис қилиш йўқ. Оддий гап ўзи эшитсин.