Шайх ҳазратлари! сизга яна бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. дуо қилиб кейин юзга суртиш тўғрими. Бу гал салладан фарқли ўлароқ бидат масаласи бор шу юзларига суртганлар деган хадис заиф бу бидат деганлар ўзларига бир хадисни яни пайғамбаримиз (с. В. В) ўлимларидан олдин дуо қилиб қолларини ташлаб юборганлари ва юзга суртганлар деган хадис жуда заиф дейишади шу масалага нима дейсиз? Аллоҳ таоло сидеколимдан рози болсин!
Бу масалани айтавериб, ёзавериб чарчаб кетдик. Уни излаб топиб, ўқиб олсангиз яхши бўлар эди. Мен ҳар бир одамга барча масалаларни алоҳида-алоҳида топиб беришим жуда қийин. Мана, бундан бир қанча вақт олдин берилган жавоблардан бири:
Ўша одамлар илмнинг, хусусан, ҳадис илмининг кўчасидан ҳам ўтмаган одамлар эканлар. Бўлмаса, имомо Бухорий, Абу Довуд ва Термизийлар риовоят қилган ҳадисларни ишончсиз дермидилар. Одатда, бу кабилар турли бемазҳаб фирқаларга эргашганлар бўлади. Улардан ҳазир бўлинглар!
وَقَالَ أَبُو مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ: دَعَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ وَرَأَيْتُ بَيَاضَ إِبْطَيْهِ. رَوَاهُمَا الْبُخَارِيُّ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётиб икки қўлларини кўтардилар ва мен қўлтиқлари оқини кўрдим».
Бухорий ривоят қилган.
Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилишдир.
عَنْ سَلْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ رَبَّكُمْ حَيِيٌّ كَرِيمٌ يَسْتَحْيِي مِنْ عَبْدِهِ إِذَا رَفَعَ يَدَيْهِ إِلَيْهِ أَنْ يَرُدَّهُمَا صِفْرًا
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шариф ҳам дуода икки қўлни кўтариш кераклигига далилдир.
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا رَفَعَ يَدَيْهِ فِي الدُّعَاءِ لَمْ يَرُدَّهُمَا حَتَّى يَمْسَحَ بِهِمَا وَجْهَهُ
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир.