Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намозидаги вазият ва дарахтдаги мева

15:56 / 18.11.2023 | jakhongir kholkhujaev | 641

Ассалому алайкум! Аср ва Шом ўртасида, Аср намозини ўқиш учун Масжидга кирганимда 4 та инсон жамоат бўлип намоз ўқишаёткан экан, ман шу жамоатга аср намозини жамоат билан, Имомга иқтидо қилиб ният билан жамоатга қўшилдим, у пайтда 2 ракатдан сўнг намозни тугатишди, ман қолип кеткан 2 ракатни ўқип тамомлагандан сўнг, билдимки, улар қаср қилип ўқишган экан (буни менга айтишди).... 1) Бунақа вазиятда аср намозинини бошқатан ўқишим кере бўладими? 2) Икки сажда ўртасида ўтирган пайтда "Робби ғфирли, Робби ғфирли" дейиб иккинси саждага кетиш жоизми? 3) Кўчадаги мева дарахтини эгаси номалум бўлса, уни мевасини олип ейса боладими 4) Шу кўчадаги мевани эгаси малум аммо мевасини термаганлик сабаб увол бўлмасин деб, ердигиларини ёки дарахтдагиларини(қурип қолишидан олдин, чунки барбир кейин тўкилип кетади ) олип ейса бўладими? 5) Қарз олган инсон ва унга жудаям кўп вақт ўткан бўлса ва қарз аниқ қиймати эсда бўлмаса, Қарздор эса қарзини узиш учун қарзидан кўпро берип қолса ёки камроқ (у инсон ҳам аниқ эсидан чиқан бўлганда), қандай вазият тутиш керак? 6) Коп қаватли Хонадонларда бир инсон ўриндиқни (скамейка) ўз пулига олип қўйган бўлса (барча учун), мен уни синдирип қўйганим учун уша жойини устага ремонт қилдирмоҳчи бўлганимда, ўриндиқ эгаси енгисини олиб берасан деса, мен уни ремонт қила оламан дийишга ҳақим бўладими ёки у инсон этканиде енгисини олиб беришим кере бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Имом билан бирга 2 ракаат ўқиб, у салом бергач ўзингиз қолган 2 ракаатни ўқиган бўлсангиз намозингиз дуруст. 3-4-ракаатларда қироат қилмайсиз.  

2). Нафл намозларида айтсангиз бўлади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар». 
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 

3-4). Бўлмайди. Эгасининг рухсатисиз мумкин эмас.

5). Икки тараф рози бўладиган миқдорни берса зиммадан адо бўлади.

6). Шикаст етказишингиздан аввал қандай ҳолатда бўлса ҳудди ўшандай ҳолатга қайтаришингиз шарт. Уста кўрган (ямалган) ҳолатда бўлса ўшандай ҳолатга. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat