Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хажда тош отиш

13:55 / 29.06.2022 | +996558810101 | 1154

Ассалому алайкум! Ҳадисда келганидек биринчи куни заволгача (пешингача) тош отиш қолган икки ва хохласа учинчи куни заволдан (пешиндан) кегин тош отиш керак дейилган. Саволим кўп инсонлар биринчи куни тошни заволгача отгани каби қолган икки кунни хам заволгача тош отишмокда, хадисда эса заволдан кегин дейилган. Шуларни иккинчи учинчи куни заволгача отган тоши учун қандай жарима бор? Бир домладан эшитганим иккинчи учинчи куни заволгача тош отса жонлик (қўй) сўяди деган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зулҳижжанинг ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларида заволдан кейин тош отиши зарур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat