Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мийқот масаласи

00:00 / 13.05.2012 | eski savollar | 2222

Шайх Ҳазратлари яқинда бир киши ўтиб кетган аждодлари учун қатор умра ибодатларини қилибди. Ҳар сафар мийқот Сиддиқа Ҳазрати Оиша р.а онамизнинг масжидларидан ният қилибди. Ўша киши Мадинадаги мусофир толиби-илмлардан экан. Маҳаллий уламолар бундай кишилар ҳам муқим саналишади, шунга Масжид ул Оиша р.а мийқотида эҳром боғлаш, ният қилиш уларга мумкин эмас, дейишибди. Бизнинг Ҳанафий мазҳабида бундай масалага қандай ҳукм қилади? Ўша ўтиб кетган аждодлар учун қилинган Умра ибодатларининг Аллоҳ ҳузурида қабул қилинишига умид қилса бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлади. Мадинадан келишида мийқотдан эҳром боғлайди. Кейин яна умра қилмоқчи бўлса, сиз айтганни қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat