Ассалому алайкум! 11148-саволни жавобини ўқиб, мен хам савол беришга мажбур бўляпман. 4 йил чамаси олдин онамнинг уйига мехмонга боргандим, бошқа вилоятда туришади, уйимизгача 5 соатлик йўл. Хўжайиним билан орамизда гап қочиб, жахл устида менга тонггача уйга келмасанг минг талоқсан деди. Мен бормадим, 3 кунлардан кейин бордим. 3 та фарзандимиз бор. Бирга яшаяпмиз, бизнинг никохимиз хукми қандай бўлади, талоқ тушганми? Талоқ тушган бўлса қайта никох ўқитиб олишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан талоқ воқеъ бўлади. Ҳолат айни ёзанингиздек бўлса сизга уч талоқ тушган. Валлоҳу аълам!