Ассалому алайкум! Биродарим иш бошлаяпти иншааллоҳ. Мен ҳози унга инвеститсия қилсам. Қайси йўл билан фойда ҳалол тақсимланган бўлади. 1. Мени инвеститсиям умумий инвеститсияга қўшилади ва ҳар ойда мени инвеститсиям умумий инвеститсияни нечи % ташкил қилган бўлса софт фойдадан шунча фойда ажратилади. Агар кам % да соф фойда бўлса менга ҳам кам келади. Агар кўп миқдорда соф фойда менга ҳам кўп келади. 2. Менга ҳар ойи фойдадан малум бир сумма берилиб борилади олдиндан келишув асосида. Мисол учун $1800 инвеститсиядан менга ҳар ойи 180-200 $ атрофида пул бериб боришади.
– Ва алайкум ассалом! Икки томон рози бўлса биринчи келишув тўғри. Кўрилган зарар сармоядаги улушларга кўра тақсимланади. Валлоҳу аълам!
Шерикчиликнинг ҳукмларини батафсил ўрганиш учун ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/669