Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбон ҳайитда қандай ҳайвон сўйилади

19:28 / 04.07.2022 | Шаходат | 1492

Ассалому алайкум! Қурбон ҳайит байрамида қандай жинсли қўй ёки қўчқор сўйиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилинадиган жониворлар
Масала: Агар фақир ва мискин кишилар кўп бўлса, кўп гўшт қиладиган жониворни қурбонлик қилиш афзалдир. Агар заруратманд кишилар оз бўлса, қиммат ва гўшти ширинини сўйиши афзалдир
Масала: Битта семиз жониворни сўйиш икки озғин ҳайвонни сўйишдан афзалдир. Агар мол ёки туяни еттидан бир қисмининг гўшти битта қўйнинг гўштини қийматидан ёки гўштидан озроқ бўлса, еттидан бир ҳиссани қурбонлик қилиш афзалдир. Агар иккиси ҳам баробар бўлса, бир бутун қўйни қурбонлик қилиш афзалдир
Масала: Урғочи жониворни қурбонлик қилиш жоиз, эркагини қурбонлик қилиш эса афзалдир. Бировни омонатга қўйган маблағига жонлиқ олиб қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Аввал ижозат олиб, кейин сотиб олса, жоиз бўлади
Масала: Қурбонликка деб сотиб олинган қўйни юнгини олиш жоиз эмас. Агар юнгини олиб қўйса, юнгини қийматича садақа қилиши вожиб бўлади. Қари сигир ва солиқ қўйларни қурбонлик қилиш жоиз
Масала: Гангир қўйни гангирбошлиги ўт-ўланни ейишдан ман қилмаса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлади
Масала: Мол тўлиқ икки ёшга тўлмаган бўлса ёки икки ёшга тўлишига икки кун қолган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди
Масала: Насияга олинган жониворни қурбонлик қилиш жоиз бўлади
Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворни олдин сотиб олиб боқиб туриши афзал. Токи, унга муҳаббат қилиб қолади ва яхши кўрган нарсасини қурбонлик қилишда савоб кўпроқ бўлади
Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни ёши мол ва қўтосларда тўлиқ икки ёш, туя беш ёш, қўй ва эчки бир ёшдир. Агар булардан бир кун ҳам кам бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Лекин, бир ёшга кирмаган қўйнинг жуссаси бир ёш қўй жуссасичалик бўлса, яъни олти ойлик қўзи бир ёшлик қўй жуссасичалик гавдаси бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Лекин, олти ойга тўлмаган қўзини жуссаси бир ёшлик қўй каби бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди
Масала: Бир ёшга кирган қўйнинг жуссаси кичик бўлса-ю, лекин бир ёшга тўлганлиги аниқ бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Агар хонаки хайвон ваҳши ҳайвондан ҳомиладор бўлиб, бола туғса, туғилган бола қурбонлик ёшига киргандан кейин қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, жониворларда эътибор онага бўлади, отага эмас. Агар ваҳший ҳайвон хонаки ҳайвондан ҳомиладор бўлса, ундан туғилган болани қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Бир қавлда эса, қўй кийикдан ҳомиладор бўлса, туғилган болага қаралади. Агар бола қўй бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Агар бола кийик бўлса, уни қурбонлик қииш жоиз бўлмайди
Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни териси куйиб қолса ва у гўшгача етиб борган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Агар жароҳат гўштга таъсир қилмаган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади(65).
Масала: Ҳомиладор ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз. Лекин, туғишга яқин қолган жониворларни сўйиш макруҳдир. Агар ҳомиладор жониворни қурбонлик қилгандан кейин боласи тирик чиқса, уни сўйгандан кейин ейишлик ҳалол бўлади. Агар сўйишидан олдин ўлиб қолса, гўшти ҳаром бўлади. Агар ҳомиладор ҳайвонни қурбонлик қилгандан кейин бола тирик чиқса ва сўйилмай яшаб кетса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Агар уни боқиб катта бўлганда қурбонлик қилса, зиммасига вожиб бўлган қурбонлик адо бўлмайди ва гўштини ҳаммасини садақа қилиб юборади.
Масала: Қўтир тушган ҳайвон семиз бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қўтир гўштга таъсир қилиб, ҳайвон озиб кетган бўлса, у ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.
Масала: Бичилган қўй, хўкизларни қурбонлик қилиш ҳеч қандай кароҳиятсиз жоиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бичилган жониворни қурбонлик қилганлар. Чунки, бичилган қўйнинг гўшти ширин бўлади ва у тез эт олади.
Хунаса жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас.
Масала: Тамға босилган жониворни қурбонлик қилиш жоиз.
Масала: Қўй бир ёшга, мол икки ёшга ва туя беш ёшга тўлган бўлса-ю, лекин баъзи бир чиқиши керак бўлган тишлари чиқмаган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Чунки, муддат тўлиқ бўлиши шарт, тишларни тўлиқ чиққан бўлиши эса шарт эмас.
Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворларни сути соғилмайди. Агар соғиб қўйилса, сутини ёки унинг қийматини садақа қилиб юбориш лозим.
Масала: Қўй билан қўшиб олинган арқонни садақа қилиб юбориш мустаҳабдир.
Масала: Ит, чўчка каби гўшти ҳалол бўлмаган жониворларни эмиб катта бўлган, ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз.
Масала: Туғма шохсиз жониворни қурбонлиги дуруст бўлади. Шунингдек, шохи синган бўлсада. Лекин, шох таг-туби билан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.
Масала: Нисоб эгаси бўлган киши қурбонлик қилиш мақсадида ҳайвон сотиб олса, сўнг қурбонликка ярамайдиган айб билан айбланиб қолса, зиммасига айбсиз бошқа қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар фақир киши қурбонлик ниятида жонивор сотиб олса-ю, лекин қурбонликка ярамайдиган бўлиб, айбдор бўлиб қолса, бошқа сотиб олиши жоиз эмас.
Масала: Бой, фақир иккиси ҳам қурбонлик қилишни назр қилиб, ҳайвон сотиб олсалар, кегин у ҳайвон қурбонликка ярамайдиган айб билан айбланса, иккисини зиммасига бошқасини сотиб олиши жоиз бўлади. Қурбонликка яроқли жонивор сотиб олиб, сўйиш вақтида қурбонликка ярамайдиган бўлиб қолса, масалан йиқитаётиб оёғи синиб қолса, кўзи кўр бўлиб қолса, бошқа олиши жоиз эмас.
Масала: Ҳайвонларни ёшини тўлиши қамарий ҳисоб эътиборидан бўлади. Масалан рамазондан рамазонгача. Қамарий йил шамсий йилдан ўн бир ёки ўн икки кунга фарқ қилади.
Масала: Қурбонлик қилинадиган жониворлар уч қисмга бўлинади:
1. Туя (эркак, урғочиси);
2. Мол, қўтос (эркак, урғочиси);
3. Қўй, эчки (эркак, урғочиси).
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, ғули, кийик, товуқ, хўроз кабилар қурбонлик қилиш бидъатдир.
Савол : Товуқ , ғулиларни қурбонлик қилиш жоизми?
Жавоб: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тайин қилиб берилган. Улар туя, қорамол, қўй, эчки. Ундан бошқаларни қурбонлик қилиш макруҳи таҳримийдир. Зиммасига қурбонлик вожиб бўлганлар ғули ё товуқ қурбонлик қилсалар қурбонлиги адо бўлмайди. Аллома Аскафий роҳматуллоҳи алайҳ : Қурбонликнинг рукни( фарзи) қурбонлиги жоиз бўлган ҳайвонларни қурбонлик қилишдир. Товуқ , хўрозларни қурбонлик қилиш таҳримий макруҳдир. Чунки бу ўзини мажусийларга ўхшатишдир. ( Баззозия) . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган :” Жумага эрта келгучининг мисоли бадана қурбонлик қилган кишининг мисолидир. Сўнг келгани қорамол, сўнг келгани қўй эчки , сўнг келган товуқ, сўнг келгани тухум “ дейилган ҳадисдан мурод савобнинг миқдорини баён қилиш бўлиб , товуқ ва тухумларни ҳам қурбонлиги жоиз бўлади дегани эмас. (Ҳидоя ҳошияси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat