Ассалому алайкум! Мени 2 хонали уйим бор. Шу уйни ижарага бериб рўзғоримга ишлатаман. Лекин шу уйни сотиб олган пулимга харом аралашган деб доим шубха қиламан. 1) Менга бу ижара пули харомми? 2) Турмушга чиқмаган 62 ёшли опам бор боқувчиси йўқ пенсионер акамни олдида туради. 3) Агар бу пул менга харом бўлса халолаш учун шу жойни қийматини чиқариб опамга оз-оздан бериб эхсон қилсам бўладими? 4) Агар эхсон қилсам аввалги олган нархдан эхсон қиламанми ёки хозирги нархини чиқариб қиламанми? 5) Лекин хозир жойимни бир қариндошимиз кредитга залогга қўйган ёки кредитдан чиқариб кейн халолашим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пулга олганингизга гумонингиз ғолиб келаётган бўлса, уни поклаш учун ўша ҳарид пайтидаги ҳаром пуллар миқдорини фақир-мискинларга савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг. Опангиз ҳам шундайлардан бўлса, унга беришингиз жоиз. Агар ўша ҳаром пуллар рибо ёки ўғирлик каби ўзганинг молини ботил йўл билан ейиш орқали келган бўлса, уларни садақа қилиш эмас балки ўз эгаларига қайтариш лозим бўлади. Валлоҳу аълам!