Ассалому алайкум! Мен Ўзбекистондаги университетлардан бирида молия ва иқтисоддан дарс бераман. Дарс бериш жараёнида "Банк иши" бўйича дарслик тайёрлашга тўғри келди. Энди университет маъмурияти бу китобни нашр қилдирмоқчи. Китобда динимизда тақиқланган рибо ва кредитлар бўйича, замонавий тижорат банкларида бу амалиётлар қанақа амалга оширилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Шу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Умумий амалиётларини баён қилиб тўғрисини айтиб қўйсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!