Ассалому алайкум! Хозирда университет 2 босқич талабасиман. Бизга мактабда ишлаш мумкин эмас, онам мактабда ўқитувчилар, отам йўқ. Мени мактабига ишга олиб кириб қўйди. Ишлаганимга 1 ой бўлди хали иш хаққи олмадим. Мен хозир ўша мактабда ишлаб келаётган ўқитувчини номида ишлайман, яъни мени номим кетмайди. Ойлигимни ўша опани ойлигидан хисоблаб накд пул тарзида беради. Дарсларни мен ўтаман, барча документациялани ўзим қиламан. У опадан фақат мен учун фамилия исми керак холос. У опани розилигини олганмиз. Мактабни директори хам рози лекин мен ўйланиб қолдим, ўзи қонунан менга ишлаш мумкин эмаску олаётган иш ҳаққим менга ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ёлғонга ёрдам бераётган экансиз. Валлоҳу аълам!