Ассалому алайкум! Қайнонамга жинсий ҳаёт мумкин эмас. Қайнотам менга ёмон назар қилаётганга ўхшайди. Аммо қўлимда исботим йўқ. Келин хонасига кириб олаверадилар (тўғри тушунишга минг ҳаракат қилсам ҳам бўлмаяпти). Ичиб турадилар. Бир марта ҳол-аҳвол сўраб, неварамни сўраб тел қиляпман деб, гап охирида "бўпти жоним" деди. Ўшандан буён кўнглимда хавотир. Ичгани учун ёки қарилиги учун ёки адашиб айтиб юборди деб ўзимни овутяпман. Бу ҳақида эримга айтолмаяпман. Узоқдан келиб гапириб кўрдим, тушунмадилар (ким ҳам ўз отасидан шубҳаланади?). Нима чора қилай? Никоҳимиз ҳаром бўлганми? Ўйлайвериб сиқилиб кеттим.
– Ва алайкум ассалом! Эрингизга айтинг, бошқа уйга кўчиб чиқинглар. Қайнотангиз бу кетишда иккингизни никоҳингизни бузиши ҳеч гап эмас. Шаҳват билан қараши туфайли сиз эрингизга ҳаром бўлиб қолмайсиз, лекин шаҳват билан сизни ушласа абадий ҳаром бўласиз. Валлоҳу аълам!