Ассалому алайкум! 2-3 йилча аввал дугонам билан бир савдо қиладиган аёлдан нарса олиб турардик ва карантиндан аввал адашмасам 30минг қарзим қолиб кетганди. Бошқа у аёлни учратмадим. Лекин дугонамга топиб беришини анча вақт илтимос қб келдим. Бир куни хўжайинини тел рақамини топиб тел қилганда эслолмадик қарз дафтаримга қараб айтаман деган эканлар. Қайтиб тополмай қолдик. Қанақа қилиб узсам бўлади қарзимни?
– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам ўша аёлни топиб розилигини олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!