Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўликларни тирилтирувчи каромат соҳиблари

04:20 / 21.05.2020 | Абдулазиз | 2155

Ассалому алайкум! Бир биродарим каромат соҳиблари ҳақида гапира туриб , Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳу алайҳи ҳазратлари ўликларни ҳам тирилтирган, бир илмли одамдан сўраганимдаҳам тасдиқлаган шу нарсани деди. Лекин ҳазрат шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Тасаввуф ҳақида тасаввур китобларида  “Қуръони Каримга ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига зид бўлган ҳар қандай ишни, агар унинг соҳиби ўликларни тирилтира олувчи каромат эгаси бўлса ҳам , қабул қилмаймиз дейилган эди. Биродаримга шу гапни кўрсатганимда , “агар ўликларни тирилтира олувчи каромат эгаси бўлса ҳам деган жумлани, мана демак, ўликларни тирилтирганлар Абдуқодир Жийлоний деди. Шу нарсага ойдинлик киритиб берсангизлар. Умуман каромат соҳибларига қилган ишларига ишонсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! "Саҳиҳул Бухорий"да Алий розияллоҳу анҳудан(бу ҳадис эмас): “Одамлар ақли етадиган нарсани гапиринглар. Аллоҳ ва расулини ёлғончига чиқарилишини яхши кўрасизларми” деганлар. Яъни уларни ақли етмаса Аллоҳ ва расулини ёлғончига чиқариб қўйишади деганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: “Одамларни ақли етмайдиган гапни гапирмагин. Агар гапирсанг уларни баъзисига фитна бўлиб қолади” деганлар. Шунинг учун бу каби гапларни гаплашмай уларга ақллари етган гапларни гапиринглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat