Ассалому алайкум! Бобомдан қолган ховлимиз бор эди. Бобомни 3 қиз ва 1 ўғиллари бор. Бобом аввал вафот этганлар анчадан кейин бувим хам оламдан ўтдилар. Бобом хаётли чоғларида барча фарзандларини йиғиб қизларига айтган эканлар, бу уйда сизларнинг хақингиз йўқ шу уйдан хеч нарса талаб қилмайсизлар, уй ўғлимники деганларида қизлар хаммаси рози бўлишган. Бобомдан кейин уй ўғилни номига ўтказилган 3 қиз биза розимиз деб хужжатлар имзоланаётган пайтда айтишган. Бобомдан қолган ховли сотилди шундан сўнг қизларнинг бири ўғилдан ўз хақини талаб қилиб бошлади. Шу холатда бобомнинг қизи улуш талаб қилишга хақлими? Хақли бўлса, агар ўғилда опасини улушини беришга имкони бўлмаса нима нарса билан рози қилса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бобо ҳаётлик пайтида уйни ўғилга ҳиба (совға) қилганини ёзибсиз. Шаръий қоида шуки, ҳиба дуруст бўлиши учун унга ҳиба қилинган шахс уни қабз қилиши, яъни қўлига олиши шарт. Кўчмас мулклар ҳиба қилинганда уларни қабз қилиш, яъни қўлга олиш дуруст бўлиши учун ҳиба қилувчи кўчмас мулкни ўзининг ва бошқаларнинг ҳар қандай буюмларидан холи қилиб, яъни ташқарига чиқариб ташлаб сўнгра топшириши керак. Агар бобонгиз уйни ўғлига ҳиба қилган пайтда шу ишни қилмаган бўлса ҳиба қилиши ҳам дуруст бўлмаган ва вафот этган пайтида уй мерос молига айланиб, меросхўрлар ўртасида тақсимланиши фарз бўлиб қолган. Мерос илмини пухта эгаллаган аҳли илмга мурожаат қилиб масалангизни аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!