Ассалому алайкум! Таксист дўстларимизнинг илтимосларига кўра савол беряпман. Таксида доставка яъни етказиб бериш хизмати бор. Шунда базида шафёр ўз ёнидан пул сарф қилиб бирор нарса харид қилиб бозордан ёки дўкондан олиб бориб беради ва шунда мижоз бу хизмат учун йўл кирадан ташқари қўшимча хақ тўлайди. Баъзан эса шунчаки олиб бориб беради. Шу қўшимча олинган пул рибо бўлиб қолмайдими? 2. Баъзан чекка узоқ қишлоқларга боришга тўғри келади ва қайтишга мижоз у ердан бўлмайди. Шунда мижоз билан келишилган холда қайтиш учун бир оз кўпроқ пул олса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз, фақат олдиндан хизматини белгилаб олсин, рибо бўлмайди.
2). “Қайтишим учун ҳам пул берасиз” демасдан, “қишлоққа қимматроққа олиб бораман” деб келишув қилади. Валлоҳу аълам!