Ассалому алайкум! Болалар Билан Тогга дам олгани бордик. Шом пайитди эди. Дустларим Билан жамоа булиб шом намози укишни бошладик. Мен имомликка утдим. Чунки дустларим Ичида кироати яхшироги мен Эдим. Ичимизда мен учун нотаниш мехмонлар хам бор эди. Имомликка утишдан авал, мени тажвидим яхшимаслиги, кимни тажвиди яхши булса имомликка утишлигини жамоадан ва асосан ушбу нотаниш мехмонлардан сурадим. Улар хам имомликка уткилари келмади. Шунда намозни узим имом булиб укишни бошладик. Бир Оз вактдан кейин хуфтон намози вакти кирди. Ва бояги нотаниш мехмон енимга келиб ,намоз пайтида , хусусан фотиха кироатида хатолик юз берганини айтишди. Яни ....ғойрил маҚду бе деб кираот килибман. Аслида эса ....ғойрил маҒду бе деб ғ товуши айтилиши керак экан. Саволлар: 1) агар жаода Энг илмлиси булса, имомликка утиши мумкунми еки илмида шубхаси бор одам умуман имомликка утмагани макулми 2) фотихада ушбу курсатилган маҚду деб талаффуз килинганда намоз бузиладими, агар бузилган булса кайтадан укиб куйиш керакми 3) качондан бери бундай талаффуз килаетганимни эслолмайман, бошланишида Қ демас Эдим. Бу холатимда укиб булган барча намозларимнинг хукми кандай?
– Ва алайкум ассалом! 1). Намознинг фарз, вожиб ва суннатларини тўғри адо қила олса, қироати дуруст бўлса имомликка ўтиши жоиз.
2-3). Баъзи уламоларнинг сўзига кўра бундай хато билан намоз бузилмайди. Намозларингизни қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!