Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номозни тақиқлаш мумкинми

22:28 / 31.05.2022 | Ravshanbek | 918

Ассалому алайкум! Ўртоғими аёли 5 махал номоз ўқийди. Оила, фарзанд ташвишлари билан бўлибми ёки бошқа ўзини мумоси биланми узоқроқ 1 ёки 2 ойгача тўхталиб қолар экан. Бундан хабар топган ўртоғим ўқисен тўлиқ ўқигин бўлмасам ўқимагин деб тақиқлаб қўйибди. Ман ўзим билганимча бу хол яхши эмаслигини тушунтиришга харакат қилдим ўртоғим ўзини гапини макулаб манга қулоқ солмади. Сиздан илтимос шу масалада аниқ тиниқ мисолари билан жавоб берсангиз зора қилаётган хатосини тушиниб етса ўртоғим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Намозни ора-орада тарк қилиб ўқигандан кўра умуман ўқимаган яхши” деган тушунча мутлақ ботилдир. Ўша бир маҳал намозни ўқиганлар бир маҳални қолдирганнинг азобидан қутилиб қолишади. Одамларнинг ичида ҳам шайтонлари бўлади. Ўша инсон кўринишидаги шайтонлар эса ўша бир вақтни азобидан ҳам қуруқ қолишмасин деб уларни бир маҳалдан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлишади. Ўша кимса охиратда намоздан тўсганлар тўдасида бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига учрашдан қўрқсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat