Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўпчилик тишни тўғрилатиш учун брекет қўйдиришмоқда. Саволим шундан иборатки, брекет қўйдирилганда, таҳоратга ҳеч қандей таъсири йўқми яъни тиш билан бирга тиш устидаги брекет яхшилаб тозаланиши кере бўладими ё бошқа ҳукми борми? 2. Жамоат намозида имом саждага, рукуга кетаётганда айтадиган Аллоҳу Акбар такбирини айтгандан сўнг муқтадий ҳам ўзи эшитадиган даражада бу такбирни айтиши кере бўладими ёки фақат намоз бошида ният қилинганда ўзи эшитадиган қилиб айтилинади ҳолосми?
– Ва алайкум ассалом! 1). У таҳоратга монеълик қилмайди.
2). Муқтадий ҳам айтади. Фақат ўзи эшитадиган даражада. Валлоҳу аълам!