Раббимиз Аллоҳга беҳад-беҳисоб ҳамд ва мақтовлар булсин. Пайг'амбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломга саловоту-дурудлар булсин. Ассаламу Алайкум Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳ қилаётган ишингизга Узи барака берсин, умрингизни зиёда қилсин, Узи сизни паноҳида саломат қилсин. Ҳазрат, менинг ичимда ме'да қурт борлиги сабаб аёл табибга бордим. Купчилик шу аёл табиб сабаб дардига Аллоҳдан даво топмоқда. У аёл мутлақо манга нотаниш. У аёл мани, ман у аёлни уша аёл ҳузурида биринчи марта курдик. У аёл табиб манга фаришталар билан гаплашишини айтди. Фаришталар мани даволашларини, аёл эса бир восита эканлигини айтди. Ажабланганим, мани билмасдан туриб ман ҳақимда, ман қилиб юрган ба'зи нобоп ишларни аниқ айтиб берди. Лекин париҳон эмас, париҳонликни даво қилмайди. Манга шу иллатлардан қайтинг, кейин 10 кундан кейин келас деди. 10 кундан кейин бордим. Дам солиб қуйди. Аммо дам солганда Қур'ондаги суралар жойлашувини бузиб уқиди. Я'ни, аввал Фотиҳа, кейин Иҳлос, кейин Ан-Нас, кн Кафирун, кн Оятал курсийни уқиди. Уша ерда туриб Э'тибор берсам, табиб КУПЪҲИЛИККА шундай усулда бир ҳил дам солар эканлар. Саволим- Табиб тугри дам солдими? Агар нотугри булса ман шу дам солишда Қур'ондаги суралар жойлашувига риоя қилиб дам солиш кераклигини уша жойда табибга етказиб қуйишим керакмиди? Ҳазрат, олдиндан раҳмат. Аллоҳ Узи сизни саломат қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Унинг хатари фаришталар билан гаплашаман, дейишида. Бу мумкин эмас иш. Фаришта билан набийлар гаплашганлар. У ҳам жин билан алоқадаги одам ҳисобланади. Дам солишда сураларни тартиб билан ўқиш шарт эмас.