Ассалому алайкум! Қурбонликка сўйиладиган эчкининг шохи бўлиши шартми? Шохсиз (кал) эчкини қурбонлик қилиб бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Масала: Туғма шохсиз жониворни қурбонлиги дуруст бўлади. Шунингдек, шохи синган бўлсада. Лекин, шох таг-туби билан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!