Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азизлар, Илтимос телефонингизни ўчириб қўйинг!

00:00 / 31.01.2009 | eski savollar | 4827
3.104 . Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. Ҳурматли Шайх ҳазратлари,Сиздан бир ҳолатнинг ҳукмини сўрамоқчи эдим. Масжидларда қўл телефонларини ўчириб қўйишни эслатиб турадиган белгилар бўлишига қарамай баъзиларнинг телефонлари билиб-билмай очиқ қолади. Ва намоз вақтида ҳар ҳил овозлар чиқариб жиринглаб эътиборни бузади. Бу ҳолатнинг ҳукмини билмаганимиздан, кейин бизда "Ўшанда телефонини ўчириб қўйса бўлмасмиди-я?" деган савол пайдо бўлади.Савол: агар бир киши телефонини ўчиришни эсдан чиқарган бўлса, ҳоҳ бу жамоат билан ўқилаётган фарз намози, ҳоҳ масжидларда алоҳида-алоҳида ўқилаётган суннат намози ёки умуман нафл намози бўлсин, телефон жиринглаб қолса, киши қандай йўлни тутгани мақул? Оҳиста ўчирганиб, давом этганими? ёки ўчириб кейин бошқаттан ўқиганими? ёки ўчирмасдан намозни давом эттирганими? ёки бошқа қандай йўл тутгани афзал?3.110 . Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иложи борича, кўп ҳаракат қилмай ўчириб, намозни давом эттириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat