Ассалому алайкум! Мен келин бўлиб келган хонадонда 85 ёшли отахон бор. Шу хонадонга келган кунимдан бери менга ёмон кўз билан қарайди. Бир икки марта номақбул сўзлар айтди, чой олиб кирганимда тегинмоқчи бўлди. Уруш жанжал қилдим ва ўша хонадондан чиқиб кетмоқчи бўлдим, лекин қайнона қайнотам қариликда, боши айланиб қолган деб баҳона қилиб кетказгани қўйишмади, ҳаттоки ўзимни уйдагиларимгаям айтишга рухсат йўқ. У бобо ҳалигача менга ёмон кўз билан қарайди, ёлғиз қолишимни пойлайди. Бир аёлдан маслаҳат сўрагандим у агар эринг томондан сенга кимдир хирс билан қараса ўрталарингга талоқ тушади харом бўлади деди. Никоҳни янгилаш зарур экан. Жудаям қўрқубда яшайман ҳар доим.
– Ва алайкум ассалом! Ўша чол куёвнинг қандай қариндоши эканини ёзмабсиз. Сизнинг ҳолатингизда эрингиз сизни ўша чолдан ҳимоя қилиши шарт. Чолни қарилигини баҳона қилиб бу аҳволга кўз юмиш асло жоиз эмас. Дарҳол чора кўринглар. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқиб, ҳурмати мусоҳарат ҳақида билиб олинг: