Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таом ҳақида

18:10 / 06.07.2015 | Sora Isomidinova | 2238

Ассалому алайкум! Мени саволим таом ҳақида. Биз Америкада яшаймиз, бу ерда кўчадаги таомларни ,ея олмаймиз, барча овқатларига ароқ қўшишади. Бу ердаги магазинларда гўшт жуда кўп ва арзон. “Ҳалол эмас” деб сотиб олмаймиз. Ҳалол маркетлар ҳам бор ўша жойдан оламиз, лекин қиммат. Шу ердаги магазин гўштлари ва овқатларидан олиб есак бўладими? (Албатта ароқ қўшилмаган гўштли овқатларини). Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси : Асли ҳаром бўлган нарсани, шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича, у ҳаромлигича қолади.  Масалан : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади.
Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat