Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боғчадан келадиган пул

17:51 / 06.08.2022 | ☆ J A C K ☆ | 1332

Ассалому алайкум! 1) Ҳозирда ўз уйидан хусусий боғча очиш бизнеси ривожланаяпти. Бунда давлат ўша бизнес эгасига боғча неча кишилик болалар учун очилган бўлса шунга қараб пул тўлар экан. Масалан: 25 кишилик учун 5 миллион // 50 кишилик учун 10 миллион ва ҳоказо. Агар 50 ўринлик боғча очилса ва ўша боғчада бир неча ойлар давомида 25-35 та бола бўлиб турса, давлат томонидан (йўқ болалар учун ҳам) бизнесменга бериладиган пул ҳалол бўладими? 2) Ва болалар учун тайёрланадиган овқатдан уй эгалари истеъмол қилиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Давлат тарафидаги масъул ходимлардан сўранг. Уларнинг қоидаларига кўра шу ҳолатда ҳам пул ажратиш кўзда тутилган бўлса олаётган пулингиз сиз учун ҳалол. Ундай бўлмаса давлатга қайтаришингиз лозим бўлади.

2). Ўша таомлар болаларнинг ҳаққи бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat