Ассалому алайкум Ҳазрат! АЛЛОҲ умрингизни узоқ қилиб, халқимиз, барча мўмин-мусулмонлар учун қилаётган хизматларингизнинг ажрини кўпайтириб берсин! Ҳазрат, бир саволим бор эди. Қайтарилган бўлса, минг бор узр! Бир акахоним бор, қишлоғимиздаги масжиднинг мутавалиси. Ўша акахоним антенна, яъни, турли телеканалларни (хориж каналлари) кўрсатишга ихтисослашган антенналарнинг сотуви билан шуғулланади. Шу касбимдан топаётган пулим мен учун ҳалолми, шу саволга ҳазратдан жавоб олиб, дегандилар. Чунки айрим акахонлар мутаваллига, тақво юзасидан бу ишни қилмаганингиз маъқул, деб танбеҳ беришмоқда. Акахоним антенна сотуви билан шуғулланса бўладими ёки тақво юзасидан бошқа касб билан шуғулланиши лозимми? Маслаҳатингиз керак. АЛЛОҲ сизни ўз паноҳида асрасин!