Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзаро келишув

18:41 / 21.08.2022 | Mirzohid | 617

Ассалому алайкум! Вариант хақида сайтдан кўп савол жавобларни ўқидим аммо мендаги холат бироз бошқача. Яқинда бир ўзаро келишув асосида узоқ муддатга бўлиб тўлаш эвазига маиший техника сотадиган дўконга кирдим. Товар олишдан олдин уларнинг контракт шартлари билан танишиб чиқдим ва контракт бандида "Агар белгиланган санада тўлов амалга оширилмаса умумий товар нархининг 1% устама ундирилади"деган банди бор экан.Сотувчига ушбу бандни ўчириб беринг бўлиб тўлашга имкониятим бемалол етади аммо эртага нима бўлишини Оллохдан бошқа хеч ким билмайди мабодо вақтида тўлай олмашим хам мумкин аммо атайин эмас дедим. Сотувчи мени тушунди ва айтдики бу контркт юридик документ уни ўчиролмаймиз лекин шартномада белгиланган муддатдан ўтиб кетса хам биз % ундирмаймиз шу пайтгача хечкимга қўлламаганмиз деди. Айтишича бошлиғи хам % ундуришга қарши экан. Бу шунучаки харидорларни масъулият сезсин деган мақсадда экан. Аммо товарни олиб тўловни имкониз бўла туриб 3 ойгача қилмасангиз биз судга берамиз ва суд ўз жарималарини ва ўша 1% ни хам бизга эмас давлат хисоби тўлатади деди. Шароитиз қийин холатга тушиб қолса келиб айтинг тушунамиз лекин атайин лақиллатиб кетсангиз судга берамиз деди. Мен айтдим барибир шартномани ўша бандини ўчириб беринг деб лекин сотувчи яна айтдики ростгўй бўлиб тўлаб юрсангиз муаммо бўлмеди ўтиб кетган сана учун хеч қандай % ундирмаймиз деди. Савол: Бу холатда оғзаки келишув асосида улардан фоизсиз товар олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Ундирилган ҳар қандай устама ва молиявий жарималар тўғридан-тўғри хайрия фондига ўтказиб берилади” деб қўшиб қўйилса, улар билан савдо қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat