Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан қайтмоқлик натижаси

22:57 / 17.11.2020 | ozodbek abdukarimov | 1174

Ассалому алайкум! Олдин мусулмон бўлган кейин яҳудийлик динига ўтган ва ундан сўнг христиан динига ўтиб {яъни диндан қайтиб} ва яна ислом динига қайтган инсоннинг ҳукми қандай? У инсонга Ислом дини ҳалол бўладими ва у инсонга қандай ҳукм чиқаришлик мумкин? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлган бўлса чин дилдан тавба қилишга буюради. Астойдил тавба қилса исломини эътиборга олинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин баъзи бир қабилалар муртад бўлишган. Исломга қайтганларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларни исломларини қабул қилганлар, улар кейинчалик исломга беқиёс хизматлар кўрсатишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat