Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобхонликда риё

20:03 / 23.08.2022 | . | 823

Ассалому алайкум! Маълумки бизда "Ёш-китобхон" танлови бўлади. Ана шу танлов яқин кунларда бу йилги мавсумда ўқилиши керак бўлган 60 та китоб рўйхатини тақдим қилишди, ана шу танловда албатта ютуқ ҳам бор. Шу танловга тайёрланиш жараёнида китоб ўқишлигим имтиҳонга ўзимни пухта қилиб тайёрлашим риё бўлмайдими Аллоҳдан ўзгасини қасд қилиб илм олиш бўлиб қолмайдими? Албатта амаллар ниятга боғлиқ ниятим: Аллоҳ розилиги аввало илм олиш энди шу ниятга 2-ўринда илм олиш учун моддий манфаат олишимни ҳам кўзласам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби танловларда иштирок этиш жоиз. Шу сабабли бирон илмга соҳиб бўлиш ҳам умкин. Фақат шаръий билимларни ўрганишда бундай мақсадларга таянмаслиги лозим. Бу борада толиби илмнинг асосий ва бирламчи мақсади Аллоҳнинг розилигига эришиш бўлиши шарт. Агар У зотнинг розилигини ният қилмаса ёки уни иккинчи-учинчи даражага қўядиган бўлса ҳадиси шарифларда айтилган ваъид остига тушиб қолади. Бундан сақланиш, илм олишда ниятга қаттиқ эътибор бериш, дунё матоҳларини бирламчи мақсад қилиб олмаслик керак. Ўқувчининг асосий мақсади Аллоҳ таолонинг розилигини топиш бўлиб, бунга қўшимча равишда дунёдаги бирор манфаатга эришишни ният қилиши ҳам жоиз. Бундай ният билан ҳам талаби илм учун савоб олади. Аммо иккиси орасида фарқ катта. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا مِمَّا يُبْتَغَى بِهِ وَجْهُ اللهِ لَا يَتَعَلَّمُهُ إِلَّا لِيُصِيبَ بِهِ عَرَضًا مِنَ الدُّنْيَا لَمْ يَجِدْ عَرْفَ الْجَنَّةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар. 
Мулла Алий ал-Қорий: Тийбий ушбу ҳадис шарҳида айтади:  “Ким Аллоҳнинг розилигини топиш ниятида илм ўрганса, шу билан бирга дунёвий мақсадга эришишни кўзласа (ҳадисдаги) ваъид остига кирмайди” деганлар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat