Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жарима

19:53 / 23.08.2022 | Muhsinjon | 763

Ассалому алайкум! Асл вазиятни курсатиш учун батафсил ёзишга мажбур булдим. Мен ишлайдиган мактаб директорининг айрим укитувчиларга пора эвазига кушимча ойлик устама пули, яна мукофот пули бериб юриши фош булиб колди. Тегишли идора ходимлари камомадни хисоблаганда барча укитувчиларнинг, масалан уз мехнати билан курсатган натижалари, укувчиларининг ютуклари эвазига устама пули олганлар, методбирлашма разбарларига эса Конунда берилиши белгиланган устама пулларини хам кайтариш керак деб 157млн сум камомад чикаришган. Бу жарима директор номига чиккан ва иш судга оширилган. Менга 2млндан ошикрок 1 йиллик Низомга кура методбирлашма рахбарлик килиб халол ишлаганимга берилган устама пулини давлатга кайтаришимни директор талаб киляпти. Бу пулни директор хохлаб эмас, Таълим вазирлиги карори билан 1йил давомида олганман. Орада хар хил гаплар айтиб тулашга мажбурлаяпти. Жарима асли унга чиккан бизга конунда тулаш белгиланмаган экан. Бизга шундай тушунтиришди. Узим тугрук таътилидаман. Ойлик олмайман. Оилавий шароитим хам тулашга кодир эмас хозир. Бу холатда мен туламасам менга гунох ёзиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айнан сиз ёзганингиздек бўлса олган пулларингиз ҳалол. Уларни мактаб директорига ҳам давлатга ҳам қайтаришингиз лозим эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat