Ассаламу Алайкум!
Устоз бизнинг туғримиздаги қўшнимизнинг (аёл) боши ва буйни оғриб докторларда даволанди фойда бермай баттар бўлиб буйнини бошини буриши ҳам қийинлашиб қолганди. Бир кун бозорда харид қилиб юрганида бир сотувчи унга сизни бошингиз ва бўйнингиз оғриди даволангансиз фойда бермаяпти деб яна оиласидан бир нимани туғри топиб айтибди кейн ўзини Қасидахонман деб таништирибди, ва полон куни хўроз 11 та нон материал ошга харажат яна бир нималар олиб келинг даволиман дебди энди ўша қўшним бормоқчи, Устоз қушнимнинг ўша Қасидахонни олдига бориши жоизми ? Мен ишонмадим бунақа нарсаларга айниқса 11 та нон ошга харажат деганидан кейн, узр устоз вақтингизни олмаслик учун кейнги саволимни ҳам бир йўла ёздим. Касидахонлар ўзи кимлар уларга ишонса бўладими шулар хақида маьлумот берсангиз илтимос, ? чунки ҳозирда купчилик хар хил шунга ухшаш нарсаларга ишониб бориб амал киб юришибди. . .
Аллоҳ таоло сизлардан ва бизлардан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу гапларнинг барчаси беҳуда. Қасидахон деган гап Исломда йўқ. Қўшнингиз яхшироқ тиб ходимларига кўринсин.