Ассалому алайкум! Бундан 1 йил олдин беш вақт намоз ўқир эдим, рамазон ойидан кейин нимадир бўлдию намозни ташлаб юбордим ва ичкиликка берилиб кетдим. Шундан кейин 1хбет тотолизаторда пул тикиб ўйнашни хам бошладим. Ишларим хам орқага қайтиб кетди қарзга ботиб кетдим, анча гунох ишларни қилдим ёлғон гапларни хам жуда кўп гапириб юбордим. Оиламга харом аралаштирдим шу сабабли хам хонадонимда барака йўқолди. Хозирги кунгача буни жазосини тортябман, намозга хам қайта олмаябман. Аллоҳга шукур ичишни ташладим илтимос маслахат беринглар нима қилсам гунохларим кечирилади? Намозга қандай қайтсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тезда масжидга чиқиб жамоат билан намозни бошланг бўлди. Валлоҳу аълам!