Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

19:04 / 13.09.2022 | Azamatjon | 969

Ассалому алайкум! Витр намози вожиб, ҳайит намозлари ҳам вожиб. Нимага витрнинг қазосини ўқиймизу лекин ҳайит намозларини қазосини ўқимаймиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ийд намозларини имом билан адо қилишга улгурмаган киши агар бошқа ерда ҳали ҳайит намози ўқилмаган бўлса ва у ерга етиб боришга улгурадиган бўлса шундай қилади. Улгура олмаса ёки ийд намозининг вақти чиқиб кетса у зиммасидан соқит бўлади. Жумъа каби уни қазо қилиб ўқимайди.

ولا يقضيها عندنا كالجمعة ولكنه يصلي أربعا مثل صلاة الضحى إن شاء لأنها إذا فاتته لا يمكن تداركها بالقضاء لفقد الشرائط فلو صلى مثل الضحى لنيل الثواب كان حسنا وهو مروي عن ابن مسعود

 Бизнинг наздимизда ийд намозини қазо қилмайди, жумъа намози каби. Лекин истаса зуҳо намози каби тўрт ракат намоз ўқиши мумкин. Чунки ийд намози фавт бўлса унинг шартлари йўқолгани учун қазо қилиш билан тўлдириб бўлмайди. Агар савобга эришиш учун зуҳо намози каби намоз ўқиса яхшидир. Бу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. (ал-Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat