Ассалому алайкум! Мен 23 ёшдаман, рухиятимда кўп ўзгаришлар, чалкашликлар ва васвасалар бўлмоқда. Бу нарсалар билан 10 ёшимдан буён курашаман. Доимий равишда шайтоний васваса қилгувчи бир хил туш кўраман, бу кундалик ҳаётимда ҳам мени тақиб этади. Мени коринмас куч эркак киши тақиб қилади. Ўзимни қандай қилиб бу нарсадан қутқаришим мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Ёзганларингиз бирор тавсия учун етарли эмас. Валлоҳу аълам!