Ассалому алайкум! Менинг асл уйим бошқа жойда. Лекин менинг иш жойим анча узоқликда. Мен иш жойимда доим муқим ўқийман. Лекин базида бир кунлик сафар бўлиб туради. У эса асл уйимга яқин. Яъни 90 кмдан кам масофа. Лекин мен уйимга боролмайман. Иш жойимга келсак ундан 700 км. Мен намозни қаср қилиб ўқийманми ёки қаср қилмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Иш жойингизда муқим ҳолда бўлиб туриб, шаръий сафар масофасини қасд қилиб чиқишингиз билан (сизнинг ҳолатда 700 км экан) мусофирга айланасиз ва йўлда ҳамда ўша қасд қилиб чиққан манзилингизда мусофир бўлиб, намозларни қаср ўқийсиз. Ўша жойнинг асл уйингизга 90 км яқинликда бўлишининг мусофирлик ҳукмига таъсири йўқ (ўша жой ва асл уйингиз бир шаҳар ичида бўлмаса бас). Валлоҳу аълам!