Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

21:09 / 16.09.2022 | Maxmudxo'ja Sobirxo'jayev | 1081

Ассалому алайкум! Бир қизни қўлини сўраганимда у розилик билдирган ва у ерда гувохлархам бўлган ахли илм имом домлалардан сўрадим, никох тушган никохингларинг дуруст дейшди. Аммо бу никохга ота онам рози эмас хаттоки талоқ бермасанг оқ қиламиз дейишгача боришяпти. Нима қилай маслахат беринг? Бошим берк кўчага кириб қолган талоқ берсам Аллоҳни арши ларзага келса. Агарда бермасам ота онамга оқ бўлиб қолишлик хавфи бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ боғлангани борасида ишончли аҳли илм олдида аниқлик киритиб олинг. Сизнинг никоҳингиз туфайли ота-онангизга бирор зарар етмаса хотинингизни талоқ қилишингизни талаб қилишга ҳақли эмаслар. Аммо акси бўлса уларнинг сўзига ижобат қилишингиз ёки бошқа йўл билан улардан зарарни даф қилишингиз лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat