Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мумкин эмасми?

19:28 / 20.09.2022 | Muhammadjon | 846

Ассалому алайкум! Дўстларим билан ош қилиб сухбат ташкил қилган эдик, ошимиз ортиб қолди ва бир киши уни уйга олиб кетаман уйдагилар еб қўйишади деди кейин унга жавобан бир дўстимиз номахрам эркаклардан қолган овқатни аёл киши ейиши мумкин эмас деди, шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одамдан қолган сув ёки таом у хоҳ мўмин бўлсин ё кофир бўлсин, эркак бўлсин ё аёл бўлсин бирдек покдир. Бундан аввал нажосатни истеъмол қилмаган бўлса бас. Улар бир-бирларидан ортиб қолган таомларни ейишлари мумкин. Аммо бу иш номаҳрамлар бир-бирларидан лаззатланишлари қасди билан қилинадиган бўлса ҳаромга айланади. Чунки ўзига ҳалол бўлмаган одамдан ҳузурланиш ҳам, унга олиб борувчи воситалар ҳам ҳаромдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳу аёл киши туриб кетган жойга то совумагунича бошқа бир киши ўтиришидан ман қилар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat