Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кунлик йўлкирани келишиш

00:18 / 04.11.2021 | Jaxongir | 950

Ассалому алайкум! Мен Узбекистонда, Хорижий корхонада ишлайман, хозрда корхона рахбарлари Хиндистонда мен бу ерда ишларни юртяпман. Яқинда улардан ойлигимдан ташқари корхона учун йўлкира харажатларини қўшимча тарзда тўлашни йўлга қўйиб бершларини сўрадим. Чунки корхона иши учун хам шу кунгача ўзимни ойлигимдан тўлаб келаётгандм. Улар рози бўлди ва натижада корхона учун сарфлаган кунлик йўлкиралармни компьютер орқали хужжат қилиб ёзиб ой охирида кўрсатадигон бўлдим, улар 1 ойда нечпул йўлкира сарфлаган бўлсам шуни ойлигимга қўшиб тўлашадгон бўлди. Корхонанинг юмуши учун борадгон жойларимга кўп холларда дамасда 6,000 сўм (бориш-келш) йўлкира килиб бораман базан эса таксида ўртача 36,000 (бориш-келиш). Мен одатда корхона иши билан бирор жойга таксида борсам кунлик неча пул кетса ўша суммани компьютерга киритаман, лекн базан йўлкира тежаш учун дамасда бориб келаман, йўлкирани компьютерга 6,000 сум эмас ўртача 30,000 - 34,000 атрофида (ўзим чўнтагимдан сарфлайман улар пул ўтказиб бергунича) киритаман сабаби улар илгари Узбекистондалигида дамасни эмас фақат таксида юришни мақул кўрган шунинг учун йўлкираларни хаммасини таксида юрилган қилиб компьютерга киритаман. Саволим шуки шу юқоридаги қилаётган ишим орқали олаётган хақим қанчалик тўғри ва халол? Агар нотўғри бўлса қандай маслахат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз раҳбарлар билан айнан қандай транспортда қанча пул сарфлаб юришингизни келишиб олинг. Уларни алдашингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat